Содержимое
Бир адабий интервюни ўқиб қолдим. Бугунги Россиядаги адабиёт мактаб дарслигидаги адиблар қандай танлангани ҳақида фикр боради. Айтишларича бугунги дарслик Сталин пайтида шаклланган ва сиёсий жиҳатдан тўғри, "коммунистик мафкурага" ҳос адиблар, ёзувчилар танлаб олиниб дарсликка киритилган. Оқибатда ўша дарсликдагиларни бугун энг яхши адиб сифатида билишади, асарлари ҳам кенг тарқалган. Пушкин, Лермонтов, Достоевский, Толстойлар шулар жумласидан. Аслида ўша пайт бошқа кўплаб яхши адиблар бўлган, аммо ўша даврда "танлаб олинганлар" шунинг учун ҳам кўпчилик орасида машҳур бшлиб кетган. Суҳбатдошлар бугунги дарсликни тузишда янги ёзувчиларни кўпайтиришни, эътироф этилмаганларни танитиш лозимлигини айтишади. Биздаги адабиёт дарслиги билан ҳам менимча шундай қилиш керак. Ўзбек ва жаҳон адабиёти бўйича ҳам янги муаллифлар, эътироф этилмаган адиблар ижодига бир баҳо бериш керак. Аммо, бу қийин жараён, аста секин амалга ошар.. 👉@kitoblog👈