TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #839

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,220Количество просмотров
Опубликован12 дек.12.12.2020, 08:22
Содержимое поста

Содержимое

📚Лев Толстой асарлари ҳажми катталиги билан ҳаммага маълум. Ўзим "Уруш ва тинчлик", "Анна Каренина" асарларини 2 марта бошлаб, оҳирига етмаганман. Персонажлар кўплиги, воқеалар ҳижжалаб тасвирланиши ҳам зериктиради, ҳам чалғитади. Аммо бу каби асарлар ҳақиқий классика, вақт топиб ўқишга арзийди. Ҳозир "Тирилиш" ни ўқияпман ва Толстой бошқарув тизими, сиёсат, жамият қадариятлари ва православ динини ўткир танқид қилаётганига гувоҳ бўлаяпман. 📝Ажойиб асарлар, қуйида «Анна Каренина» романидан иқтибослар келтираман, баҳра олинг: ▪️У қанчалик кўп ҳеч нарса қилмаса, шунчалик кўп вақтини бекор сарфларди. ▪️Инсон одатланиб кетмайдиган шароит бўлмайди.Айниқса атрофдаги барча бунга кўниб яшаётган бўлса. ▪️Ҳурмат бу севгига имкон йўқ ҳолда қўлланиладиган,бошқа туйғу. ▪️Барча бахтли оилалар бир бирига ўхшайди. Барча бахтсиз оилалар эса аксинча алоҳида сабабларга кўра ўз ўзича бахтсиздир. 👉@kitoblog👈