Содержимое
🔥 Asaxiy Booksдан навбатдаги бестселлер таржима 🔥 30 ёшгача бўлган эркаклар ўқиши керак бўлган асар - Жером Сэлинжер: "Жавдарзордаги халоскор" 📌 2005 йил Time журнали асарни 1923 йилдан бошлаб инглиз тилида ёзилган 100 та энг яхши романлар рўйхатига киритган. Modern Library нашриёти эса романни XX асрнинг 100 та энг яхши асарлари қаторидан жой олишга лойиқ деб топган. 2003 йил Би-би-сининг The Big Read («Энг кўп ўқилган») сўровномасида 15-ўринни эгаллаган. ☝🏿 Дастлаб у катталар учун мўлжалланган бўлса-да, лекин жамиятдаги сохталикларни танқид остига олгани ҳамда ғазаб, жамиятдан бегоналашиш каби мавзуларни кўтаргани учун ўспиринларнинг севимли китобига айланган. 📝 Асар жуда кўп тилларга таржима қилинган. Ҳар йили бир миллионга яқин нусхада сотилади. Умумий савдо ҳажми эса 65 миллионтани ташкил қилади. Асарнинг бош қаҳрамони Ҳолден Кольфильд ўсмирлар исёнининг тимсолига айланишга улгурган. Роман, шунингдек, маъсумлик, асллик, тегишлилик, йўқотиш, боғлиқлик, интим ва тушкунлик каби мураккаб масалаларга ҳам тегиб ўтади. Нашрдан чиққач 2 ой муддатда оммалашиб кетган романда 16 ёшли ўсмир йигитнинг дунёқараши, атрофидагиларнинг иккиюзламачилиги ва соҳталикларидан безорлиги, ҳаётга бўлган очиқ муносабати, синглисини жондан севган меҳрибон ака тимсоли ёритилган. Муаллифнинг ўзи 1953 йилги интервьюсида романни қисман автобиографик, деб атаган. Умумий маълумотлар: Инглиз тилидан ўзбек тилига ўгирган таржимонлар: Зуҳра Раҳимжонова Ўғилой Мираҳматова Масъул муҳаррир: Зиёдахон Ғуломова Мусаҳҳиҳлар: Гуласал Қодирова Гулнора Паттахова Дизайнер: Жавоҳир Равшанов 📓 Муқова: Қаттиқ 💰 Нархи: 34 000 сўм Онлайн Буюртма қилиш 👉🏿https://bit.ly/3a3Dcv5 📲Тел: +998 71 200 01 05