TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #856

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,160Количество просмотров
Опубликован15 дек.15.12.2020, 06:12
Содержимое поста

Содержимое

👤Homo mechanicus — автомат-одамлар Э. Фром "Инсон қалби" да замона одамларига янги ном беради. Марказий индустриялашган ва бюрократик давлатларда одамлар дидлари манипуляция қилиниб, уларни кўпроқ истеъмол қилишга ундашади. Улар интеллекти ва характери стандартлаштирилади. Мардлик, оригиналлик ва рисклардан қочувчи одамларга кўпроқ имкониятлар берилади. Бундай цивилизация янги одам типини яъни автомат-одамлар ёки homo consumens ларни яратди. У автомат тарзда фикрлаб, ҳаракат қилувчи одам. Шунингдек уни homo mechanicus дейиш мумкин яъни у тирик жонзотлар эмас, балки механик қурилмалар ошуфтасидир. Тўғри шунга қарамай унда сексуал инстинктлар йўқолмаган у ҳали ҳам аёлларга нисбатан шаҳвоний ҳиссиётда бўла олади. Аммо, автомат-одамнинг бундай интилиши сусайган. Буни қуйидаги бир карикатура орқали янада яхши тушуниш мумкин: сотувчи бир ёш қизга атирни шундай реклама қилади: "Бу атирни сепсангиз сиздан ҳудди янги спорт машинаси ифор таратади". Бугун кўплаб эркакларни — аёллар, севги, табиат ёки мазали овқатдан кўра кўпроқ машиналар, технологиялар, космик парвозлар ва компютер қурилмалари қизиқтиради. Механик қурилмаларга эга бўлиш уларга реал ҳаётдан кўра кўпроқ стимул беради. Homo mechanicus эндиликда турли техникалардан роҳат, ҳурсандчилик қидиришга ўтди. У гўёки қаердадир шундай бир кнопка борки, уни босиб бахт, роҳат ва севгига эришиш мумкин деб ўйлайди. Аслида саноат ишлаб чиқриши ҳаёт принципларига қарши эмас, шунчаки механизация бу ҳаётий принципларни бўйсиндиряптими ёки уларга бўсинадими шудир масала.. Э. Фром—Инсон қалби 👉@kitoblog👈