Содержимое
📚Румий-Ичиндаги_ичиндадир Жалолиддин Румий 1207 йил 30 сентябрда қадимий Балх шаҳрида дунёга келган. Унинг ижодига қизиқиш бугун ҳам сўнмаган. Румий ижодига қизиқишим баланд ва биринчи ўринда "Ичиндаги ичиндадир" асарини ўқишни барчага тавсия қилиб қоламан. Сиз асарни бир ўқишда тушунмаслигингиз мумкин, аммо қайта ўқиб ҳеч бўлмаса 10% ни, маълум ҳикматларни тушуна олсангиз ҳам катта озуқа оласиз. Румий ижодини тушунишда тасаввуф билан ҳам қисман таниш бўлиш мақсадга мувофиқдир. "Ичиндаги ичиндадур" Румийнинг сўфийлик йўлидаги асари. Асар айниқса ундаги ўхшатишлар, ташбеҳлар билан менга жуда ёққан. Аммо умуман асар кўпчиликка тушунарсиз ва тўмтоқ бўлиб қолган. Мавзу бирдан ўзгариб кетади ё тугалланмай қолади,бир бирига қарама-қарши учровчи фикрлар кўплиги ўқувчини чалғитади.Бу ўзбекча таржимада кўплаб жойлари тушириб қолдирилгани билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. #Асардан_иқтибослар: Улуғ Тангри алдовчидир. У гўзал шакллар кўрсатиб алдайди. Шакллар орасида ёмонлари ҳам бор. Буни инсоннинг «Менга чиройли бир фикрлар ва яхши бир иш юз очди» дея ўзини алдаб, ғурурланиши учун қилади. * Инсонни танимоқчи бўлсанг, уни гапга сол сўзидан унинг ким эканлигини билиб оласан. * Савол берган зот иккита жиҳатни яхшилаб тушунмоғи керак. Биринчиси: Мен сўраган нарсамдан янглишдим. Менинг билганимдан бошқа нарса бордир. Иккинчиси: Бундан устун бўлган ва билинишга муносиб бир сўз ва бир ҳикмат мавжуд, бироқ мен уларни билмасдим. Энди ўргандим, демоғи лозим . «Жўяли савол билимнинг ярмидир» дейишади, ахир. *** Ошиқ ва маъшуқ ўртасидаги таклифнинг йўқлиги қандай яхши! Таклиф, такаллуф ва тортинишлар — бегоналар учун. Ошиққа ишқдан бошқа ҳамма нарса харомдир. Буни яна ҳам чуқурроқ англатардим, бироқ энди бемаврид. 👉@kitoblog👈