Содержимое
📚Бармоқ билан ўқиш #тезкор_ўқиш_техникаси Ўқиш пайтида кўзларингиз бир текис чизиқ бўйлаб ҳаракатланаётгандай туюлишига қарамай, аслида ҳар 1,5-2 та сўзда мунтазам равишда тўхтаб қоласиз, пауза қиласиз. Ушбу тўхтаб қолишлар қисқа муддатли бўлса ҳам, улар ҳар бир саҳифада икки дақиқагача вақтни бекор олиши мумкин. Кўзларни бундай тормозлардан халос қилиш учун, эволюция жараёнида кўз эга бўлган хусусиятдан фойдаланинг. Аслида кўз атрофдаги ҳаракатни илғаб олиш учун яратилган (иккинчи кўз эса симметрия учун). Aйнан ҳаракатларни кўриш орқали атрофида содир бўлаётган нарсалар ҳақида асосий маълумотлар олинади. Мутолаа жараёнида ҳам шундай бўлиши лозим. Қўлингизга бирон кўрсатгич, қалам олинг ва уни қатор остига олиб бориб, матнни ўқишни бошланг(бармоқдан фойдаланиш ҳам мумкин). Кўз ҳаракатни ушлаган ҳолда, ортиқча паузаларсиз ўқишни бошлайди. Aгар қаламсиз ўқийман десангиз, унда қатор, ёзувлар тагидаги оқ интервалга диққат қилиш мумкин. Бу бироз қийинроқ, аммо бир неча уринишлар билан эпласа бўлади. Дастлабки тезликни ўзлаштирсангиз, кўзлар ҳар сафар кўрсатгичнинг ҳаракатини тезлаштиради. Aста-секин, улар ортиб бораётган босимга ўрганадилар ва тезлик сезиларли даражада ошади. Буни текшириб кўришингиз ҳам мумкин: бирор матнни бир дақиқа давомида қалам билан ўқиб, тўхтаган жойни белгиланг. Кейин яна қайта ўқинг ва бу гал белгиланган жойдан ўтишга ҳаракат қилинг. Бир неча марта синаб кўриб, бу яхшигина самарали эканига гувоҳ бўласиз. 👉@kitoblog👈