TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #897

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,340Количество просмотров
Опубликован25 дек.25.12.2020, 03:28
Содержимое поста

Содержимое

📚М. Нажмиддинов "Панацея" ҳикоясига тақриз Бу ҳикоя муаллифнинг насрдаги дастлабки ишларидан экан. Шунга қарамай, ҳикоя менда яхши таасурот қолдирди. Муаллифнинг ўй фикрларини сезгандек бўлдим. Ўзим ҳам шундай ҳиссиётларни, саволларни бошимдан ўтказганман. Ҳикоя ҳам назаримда муаллифнинг экзистенциализмга, ҳаёт мазмунига бўлган қарашларини ифода этган. Асар гарчи маълум бир сюжет асосига қурилсада асосий ўрин персонажларнинг ўзаро турли фикрлари, диалогларига берилган. Аслида ҳикоядаги кўплаб фикрларни янги деб бўлмайди. Инсониятни азалдан нега дунёга келгани, яшашдан мақсад нима экани ҳақидаги саолллар қийнаб келади. Нафақат Кант балки экзистенциал, абсурд файласуфларнинг кўпчилигида шу каби фикрлар бор. Сартр ҳаётдаги барча нарсадан кўнглимиз айниши мумкинлиги айтган бўлса, Камю абсурдни тан олиб ҳаётимизга ўзимиз мазмун беришимиз керак деган фикрларни олға сурган. Толстой эса ҳаёт мазмунини оддий одамлар орасидан, муносабатларидан қидирарди. Шу сабаб ҳам у зодагонликдан воз кечганди. Асар қахрамони Самюелнинг эса ҳаёт ҳақидаги фикрлари анча пессимистик. У яшашни азоб деб ҳисоблайди, тақдирни парадоксал кўради. Агар барчаси тақдиримизда бўлса унда инсон фаолияти, худо синовларидан нима нафлигини тушунмайди. Роҳибнинг танлаш одамлар қўлида экани ҳақидаги гапларига ишонмайди. Шу ерда персонаж ўринли фикрлар беради. Танлов қўлимизда бўлса ва бу танлов асли 2 йўлга(жаннат ёки дўзах) бошласа буни танлов дейиш қанчалик ўринли? Аслида яратган измида бўлсак, танловни эса турли ҳаётий шароит ва тажрибадан келиб амалга оширисак, буни қанчалик мустақил ўз танловимиз, истагимиз дейиш мумкин? Бу энди аксарият детерминистларга ҳос фикр. Бу борада Спиноза яхши фикр билдирган: Биз хоҳиш истакларимизни биламиз, аммо уларнинг қандай юзага келиш сабабларини билмаймиз. Бу эса аслида ирода эркинлиги ҳам бир иллюзия эканини кўрсатади, холос. Самюелнинг қилмиши ҳам шу тақдирга бўлган бир исён. Хўш у Сюзаннинг илтимосини бажариб нотўғри иш қилдими? Агар дин призмасидан қарасак унинг қилмишини оқлаб бўлмайди. Ҳаётни ўзи берган, ўзи олиши ҳам керак. Аммо, гуманистик томонданчи? Инсоннинг тинимсиз оғриққа, азобга бардош беришини тасаввур қилинг. Барибир ўша одам ўрнида бўлмагунча бу азобни тасаввур қила олмайсиз. Майли сиз-ку бардошлидирсиз, чидай оларсиз. Аммо, энди яқин инсонингиз шундай тинимсиз азобга йўлиққан бўлса-чи. Унинг оғриқли “оҳҳ”ларига, азобига қанчалик бардош бера оласиз. Тўғри уни ўлдирмайсиз, аммо бир лаҳза бунча қийнагунча жонини олиб қўя қолса бўлдарди деб ўйлайсиз. Балки буни худодан ўтиниб ҳам сўрарсиз.. Баъзи давлатларда шу сабабли ҳам оғир беморларга эвтаназия(ўзини сунъий равишда ўлдириш) га руҳсат берилган. Асар сўнгидаги муаллиф эҳтимолига эса унчалик ҳам қўшилмайман. Ўлимни доим ҳам ҳаётдаги азоб-уқубатлар учун панацея(барча нарса учун даво) деб бўлмайди. Инсон ҳаёти азобдан иборат деб фикрлаш асли пессимистик файласуфлар ва буддизмга ҳос. Аммо, ҳаётнинг маъносизлиги, экзистенциал инқирозларни инсон шу ҳаётда енгиб ўта олиши мумкин. Қилаётган кўплаб ишларимизда аҳамият йўқдир, аммо уларга мазмун бериш ўзимизга боғлиқ. Аслида шу ҳаётда қадрлайдиган нарсаларимиз, одамларимиз борки биз яшаяпмиз. Умр давомида бу қадриятлар ўзгариб борар, муҳими уларнинг тугаб қолмасилиги ва яшашдан завқ олишдан тўхтаб қолмаслик. Қисқача айтганда эса, carpe diem!