TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #917

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,180Количество просмотров
Опубликован2 янв.02.01.2021, 17:25
Содержимое поста

Содержимое

​​®Реклама агентлари бизга маҳсулотнинг “хайратланарли" даражада тез сотилаётгани ҳақида хабар беришни яхши курадилар. Маҳсулот яхши эканига бизни ишонтиришга ҳожат йўқ, шунчаки, кўп одамлар шундай деб ўйлашади, деб айтишнинг ўзигина кифоя. Хайрия телевиденияси марафонлари ташкилотчилари аксарият ҳолларда ўз ҳиссаларини қўшишга ваъда берган томошабинларнинг чексиз рўйхатига урғу берадилар. Бу ҳаракат билан одамларнинг онгига етказилиши керак бўлган ғоя аник: “Пул беришга қарор қилганларнинг миқдорига қаранг. Сиз ҳам шундай қилган бўлар эдингиз». Диско услубига бўлган умумий иштиёқ пайтида баъзи дискотекаларнинг эгалари ўз клубларининг обрў-эътиборини исботловчи бир хийлaдан фойдаланишган, узундан узоқ навбатда турганларнинг қаторлари пайдо қилинди, аслида эса клубнинг ичидаги бўш жойлар талайгина, етарлича кўп бўларди. Савдо бўйича маслаҳатчи Каветт Роберт савдо бўйича ёрдамчи стажёрлар билан бўлган дарсда шундай деди: одамларнинг 95 фоизи табиатан тақлид қилувчилар ва атиги 5 фоизи ташаббускорлар бўлгани учун бошқаларнинг хатти-ҳаракатлари харидорларни биз таклиф қилувчи далиллардан кўра кўпроқ ишонтиради”. 📚"Таъсир психологияси" — Р. Чалдини 👉@kitoblog👈