TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #927

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,400Количество просмотров
Опубликован6 янв.06.01.2021, 16:33
Содержимое поста

Содержимое

​​📚Марк Мэнсонинг “Бепарволикнинг нозик санъати” китобини дастлаб ўқиганимда ёқмаганди. Айтарли янги фикр, психологик ўткир мулоҳаза кўрмаганман. Фақат қадриятлар ҳақидаги гаплари маъқул келганди. Яқинда эса иккинчи китоби “Ҳаммаси расво” ни тугатдим ва китоб ҳақиқатдан маъқул тушди. Асли бу китобда ҳам умид ҳақидаги қарашларни ҳисобга олмаса янги фикрлар йўқдек. Аммо кенг оммага бироз тушунарсиз бўлган кўплаб ғоялар, Ницше, Кант фалсафаси ва турли эътиқодлар юзага келиши ва фаолиятини яҳшигина тушунарли тилда очиб берган. Замонавий жамият тенденцияларига ўринли баҳо берилган ва илм-фан ютуқлари, натижалари кўрсатиб берилган. 1. Умид ҳақида китоб Биринчи бобда муаллиф айнан умиднинг сўниши оқибатлари ва умид бизга бериши мумкин бўлган куч ҳақида фикр юритади ва уни сақлаб қолиш йўлларини кўрсатади. Сўнгра инсоннинг ўз ўзини назорат қилиши, нимагадир мажбурлаши ёки чеклаши қанчалик иложсизлигини тушунтиришга уринади. Шу ерда қизиқ бир мавзу ёритилган: ҳис қилувчи ва ўйловчи миянинг зиддиятлари. Мен ўзимни рационал, ақлга қараб иш қиладиган одам деб ҳисоблайман. Аммо Мэнсон аслида ҳис қилувчи миянинг аҳамияти юқорилигини кўрсатиб, у бизни бошқаришини кўрсатиб берган. Ҳиссиётларга берилиш ожизлик белгиси эмаслигини тушунтирган. Умуман қай бирига қулоқ солиш керак, деган саволга жавоб берилади. Учиничи боб эса кўпчиликка ўзининг 3 та қонуни билан таниш физик-олим Нютоннинг ҳиссиёт қонунлари ҳақида сўзлайди. Аниқроғи физик қонунларининг ҳаётий тадбиғи ҳақида гап боради. Сўнгра мавзу орзуларинг ушалишига бориб етади ва шаҳсий эътиқод яратишнинг 6 қадами тушунтирилади. Аслида бу ўринда эътиқод турлари қандай шаклланиши, диний, мафкуравий ва шахслараро эътиқодлар қандай вужудга келиб, кенг тарқалиши учун қандай усуллар қўлланилиши, амалий мисоллар билан келтирилади. Бешинчи боб тўлиқлигича Ницше ҳаёти ва фалсафаси боғланган ҳолда ҳаммаси расво эканига сабаб ҳам, оқибат ҳам умид эканини айтиб ўтади. Диний қарашлар, элита ва қуллар аҳлоқи, синфий курашлар ҳақида ҳам фойдали маълумотларга бой. 2. Ҳаммаси расво Иккинчи бўлимда эса энди Кант фалсафаси билан танишишни бошлаймиз. Лаззатланиш, кўнгилхушлик ва қарамлик тамойиллари болалар ва катталарда қандай кечишишини кўрамиз. Бу бўлимда мавзудан мавзуга сакраш кўп. Эйнштейн фикрларидан, Нассим Талеб "антимўртлиги" ва антик файласуфларнинг бахт, азоблар ҳақидаги қарашларига ўтиб кетилади. Талебнинг “антимўртлик” концепсиясини Мэнсон маъқуллайди. Яъни биз азоб уқубатлардан қочиб, уларга йўлиқишдан қўрқишимиз керак эмас, аксинча қанча эрта азоб чексак чиниқамиз ва антимўртлашамиз. Азоб доимо бўлади ва у билан яшашни ўрганиш керак, аниқроғи азобни қандай қабул қилиш бу фақат бизнинг ўз қарашимизга боғлиқ. Тўлиқ эркинликка эришиш учун эса муаллиф одам ўзини чеклаши керак деб ҳисоблайди. Эркинлик ноқулайликни талаб қилади. Тенгликни хоҳласак бирдек азоб чекишга ҳам тайёр туришимиз керак. Сўнгги эътиқод бобида суъний интеллект ва унинг келажакка солаётган таҳдиди ҳақида фикр боради. Шу ерда стокфиш ва алфазеро дастурлари ўртасидаги шахмат баҳси воқеаси берилган. Бу воқеани эса тўлиқлигича деярли сўзма сўз Ю.Н. Ҳарарининг олдинроқ ёзилган “21-аср учун 21 сабоқ” китобида ҳам ўқигандим. Ғалати ҳолат. Китоб сўнгида эса муаллиф ўзининг келажак ҳақидаги умидлари билан улашади. Бу идеалистик умидлар бевосита Мартин Лютер Кингнинг “I have a dream” нутқини ёдга солсада, кўпчиликнинг ичидаги умидлари, орзуларини акс эттиради, аслида. Умуман олганда асар фойдали маълумотлар ва қизиқарли мулоҳазаларга бой. Юқоридаги барча маълумотлар ҳақида батафсил танишиш ва умид қилиш-қилмасликни ўрганиш учун китобни уқинг. 👉@kitoblog👈