Содержимое
💬Адабиётшунос Раҳмон Қўчқор: «Мен қўрқяпман, бизда миллий нигилизм шаклланяпти» «Мен ижтимоий тармоқларни имкон қадар кузатиб бораман. Кузатаман-да, у ердаги охирги вақтларда кучайиб кетаётган ахлатбозорлик, оғзи шалоқлик, ғийбат, уятсизлик ва оломон психологиясини ҳис қиламан. Мен бир нарсадан чўчияпман, дўстлар: бизда миллий нигилизм пайдо бўляпти. Воқеликлардан хулоса қилинса, бизнинг ёшлар ўзининг халқидан, миллатидан безиб бораётгандек туюляпти. Миллий нигилизм пайдо бўляпти. Бу жуда ёмон ҳолат, дўстлар. Тармоқларни қаранг, ҳамма ёқ норозилик. Бизда оломон психологияси жуда кучайиб кетди. Йўқ, бу шахс психологияси эмас. Оломон психологияси деганимки, томошага ўч бўлиб кетяпмиз. Ўзингиз учун бўлса ҳам жавоб беринг. Эрталаб ижтимоий тармоққа нима учун киряпсиз? Кўпчилик томоша учун киряпти. Ким нима қовун туширганини кўриш учун киряпти. Бизда психологик истаклар вектори ўзгариб кетди. Буни кимдир билмасдан, яна кимдир жуда яхши билиб қиляпти. Норозилик кайфияти кучайиб кетяпти. Агар бу кайфият бутун жамиятга тарқаб кетса, бизни даҳшатли келажак кутяпти. Агар вақтида бунинг олдини олмасак, бугунги кунларимиз, тушиб қолган аҳволимиз ҳам ҳолва бўлиб қолади», – деган адабиётшунос. «Бу вазиятни тўғрилаш учун ҳар бир киши ҳалол ишлашга ўтиши керак. Масалан, ёзувчи ўз асарини, шоир шеърини виждонан ёзиши керак. Вазирлар Маҳкамаси ходимлари, Президент aдминистрацияси вакиллари, электрик, фаррош, деҳқон, умуман, ҳамма ўз ишини тўғри қилиши керак. Келинглар, иш вақтида, бор-йўғи 8 соат ҳалол меҳнат қилайлик. Ишонтириб айтаман, вазиятни ўнглаш учун бошқа нарса керак эмас. Ҳаммаси жойига тушади. Тушунинглар, ҳамма ўз ишини тўғри қилса, ҳалол қилса, ўнгланамиз. Фаррош ўз ишини ҳалол қилар экан, атрофни ахлат босмайди, амалдор тўғри ишлар экан, ўша тизимни ахлат босмайди. Ҳаммаси, ҳаммаси бир-бирига чамбарчас боғлиқ, дўстлар. Барчамизни дардимиз бир, келинглар, бирлашайлик. Шу ўринда европалик машҳур файласуфнинг гаплари ёдга тушади. «Кимдир кафтларда эркаланиб яшаётган бўлса, у унутмасинки, ўша кафт билан бармоқлар орасидаги масофа жуда узоқ эмас. Агар оёқ бармоқлари орасида яшаётганлар ҳолидан хабардор бўлинмаса, оёқ чирийдиган бўлса, кафт ҳам қулайди. Кафт ҳам кунпаякун бўлади». Кўзимизни очайлик», – деган адабиётшунос. П. С. Раҳмон Қўчқор зўр адабиётшунос, бугунги кун ҳақида жуда ўринли фикр билдирибдилар.. 👉@kitoblog👈