Содержимое
📚Данияликлар каби бахтли | Малин Рюдал "Ўз тақдирингизни танлаш ва унга жавоб бериш иҳтиёрига эга бўлиш гарчи ёқимли бўлсада, аммо бу мураккаб ва ҳатто азобли бўлиши мумкин. Эҳтимол, шу омил Скандинавия мамлакатларида ўз жонига қасд қилиш даражаси юқори бўлишига сабабдир? Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра: Финляндияда ҳар 100 000 кишига ўз жонига қасд қилиш - 29; Швецияда - 18,7; Дания - 17,5; Литвада - 61,3; Россияда - 53.9; Кореяда - 39.9; Японияда - 36.2 ва Францияда - 24,3 нафарни ташкил этади. Энг кам миқдордаги ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари Қувайт (1,9) ва Эронда (0,3) қайд этилган, аммо бу мамлакатларда ҳаёт жуда осон эмаслиги аниқ. Худди шундай ҳодиса AҚШда ҳам қайд этилган. Иқтисодчилар турли штатларда истиқомат қилувчи 2,3 миллион америкаликларнинг ўз ҳаётидан мамнун ёки йўқлигини ўрганишди ва натижани ўша штатдаги ўз жонига қасд қилишлар сони билан таққослашди. Юта "бахтли" штатларнинг биринчи поғонасида бўлиб, AҚШ штатлари орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари бўйича тўққизинчи, 2-ўриндаги "бахтли" штат Гавайи эса "ўз жонига қасд қилиш" ҳолатлари орасида бешинчи ўринни эгаллади. Бу борада бир фикр бор: Гуллаб-яшнаган, позитив жамиятда яшаб, бахтга ўзтанлови билан эришиш имкониятига эга бўлиб туриб, аммо ҳаётини йўлга сола олмаган одамлар, шароит ва атрофдагиларни эмас, ўзларини айблашади. Aйбдорлик ҳисси эса одамларни суиқасдларга ундаса не ажаб." 👉@kitoblog👈