Содержимое
📚Buyology: Замонавий истеъмолчи миясига ҳаяжонли саёҳат - Мартин Линдстром Aжойиб китоб! Китобда онгимизга таъсир қилиш механизмлари ниҳоятда аниқ тасвирланган. Бу китоб аслида нима харидорнинг эътиборини чиндан ҳам ўзига тортиши ва ўзига кераксиз, унчалик фойдасиз бўлган нарсаларга пул сарфлашга нималар мажбур қилишини тушунтиради. "Buyology" брендларнинг қудрати ва тўғридан-тўғри онг остига таъсир этувчи реклама кучи ҳақида сўзлайди. Aгар сиз: ➖бренд логотиплари қанчалик муҳимлигини ва онг остига таъсир қиладиган реклама қанчалик самарали эканлигини тушунишни истасангиз; ➖асосий дунё динлари истеъмолчилар сотиб олиш хатти-ҳаракатларига қандай таъсир қиллиши; ➖чекловлар ва соғлиққа оид огоҳлантиришларнинг таъсири қандайлиги; ➖рекламадаги сексуал мазмундаги тагмаънолар қанчалик ўринли эканини билмоқчи бўлсангиз - ушбу китобни диққат билан ўқинг. Aйтганча, ушбу китобасосидаги экспериментал тадқиқотлар учун 7 миллион доллардан ошиқ маблағ сарфланган! 👉@kitoblog👈