TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← ПАМ в РФ
ПАМ в РФ avatar

TGINSIGHT POST

Post #1000

@pamvrf

ПАМ в РФ

Просмотры1,700Количество просмотров
Опубликован1 окт.01.10.2025, 11:55
Содержимое поста

Содержимое

🔍Иркутск шаҳрида ватандошларимиз билан учрашув! 🔍Элчихона дипломатлари ҳамда Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси томонидан Иркутск шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошларимиз, Олий таълим муассасаларида таълим олиб келаётган талаба ёшларимиз билан учрашувлар ташкил этилиб, миллий таом ош дастурхони ёзилди! 🔍Шу билан биргаликда, “Фабрика бетонов” МЧЖ ҳамда кўп қаватли уйларни қуриш ишларида ишлаб келаётган ватандошларимиз билан давра суҳбатлари бўлиб ўтди. ❗️Фуқароларимизга Россия Федерацияси ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, меҳнат фаолиятини қонуний тарзда олиб бориш ҳамда ижтимоий, молиявий қийин аҳволга тушиб қолган ватандошларимиз учун кўрсатиладиган ёрдам турлари юзасидан маълумотлар берилди. 🔍 Учрашув якунида фуқароларга тегишли ахборот материаллари ва мурожаат учун ишонч телефон рақамлари тақдим этилди. 📞Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram