TGINSIGHT CHAT
ПАМ в РФ
@pamvrf
ПравоЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасининг расмий Telegram канали ☎️Мурожаат учун: +7 925 045 4744 🏢 Манзил: Москва, 1-й Казачий переулок 11/2
Последние посты
Стр. 1 из 34 · 407 постов
Опубликован 10 апр.
🔴Москва шаҳридаги хостелларда Ватандошларимиз билан учрашув ўтказилди! 📌Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси ходимлари томонидан Москва шаҳридаги хостелларда истиқомат қилиб, вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган юртдошларимиз билан учрашув ўтказилди. ➡️Учрашувда фуқароларимизнинг меҳнат шароитлари, ижтимоий ҳуқуқлари, мурожаат ва таклифлари тингланиб, меҳнат миграцияси соҳасидаги янгиликлар ҳамда амалдаги қонунчилик бўйича зарур маълумотлар берилди. ➡️Юртдошларимизнинг муаммоларини ҳал этиш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалий кўмак кўрсатилиши маълум қилинди. ❗️Агар сиз шундай мураккаб ва қийин вазиятга тушиб, яшаш жойисиз қолган бўлсангиз, зудлик билан Миграция агентлигига мурожаат қилинг. Биз доимо сизга ёрдам кўрсатишга тайёрмиз Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram 😎WhatsApp 📲MAX
Опубликован 9 апр.
🔴Москва шаҳрида Ватандошларимиз билан навбатдаги учрашув ўтказилди! 📌Жорий йилнинг 8 апрель куни Россия Федерациясидаги Миграция агентлигининг Ваколатхонаси ходимлари томонидан хизмат кўрсатиш ташкилоти — “ПЕРСЕЙ” МЧЖга ташриф буюрилиб, юртдошларимиз билан учрашув ўтказилди. ➡️Ушбу учрашув давомида ватандошларимизнинг меҳнат ва яшаш шароитлари, ҳуқуқий ҳолати ҳамда ижтимоий ҳимоя масалалари ўрганилиб, мавжуд маиший муаммолари бартараф этилди. ➡️Шунингдек, миграция соҳасидаги янгиликлар ва чет элда ишлаш учун яратилаётган имкониятлар ҳақида маълумотлар тақдим этилди. 🔴Учрашув якунида барча саволларга жавоб берилиб, ишонч телефон рақамлари тақдим этилди. Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Ишонч телефони: +7 (925) 045-47-44 ☎️Колл-марказ: +7 (499) 230-00-32 😎Telegram 😎WhatsApp 📲MAX
Опубликован 8 апр.
🔴Аёлларимизга эътибор — доимо устувор! 📌Жорий йилнинг дастлабки 3 ойи давомида Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси томонидан хорижда қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган аёлларимизга амалий ёрдам кўрсатилди. ➡️Хусусан, 159 нафар хотин-қизларимиз Ватанга қайтарилди. Уларга тегишли тартибда ҳуқуқий, ташкилий, амалий кўмак берилди ва юртимизга етиб олишлари таъминланди. Аёлларимизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда зарур ҳолатларда кўмак бериш Миграция агентлигининг доимий эътиборида. ❗️Агар сиз шундай мураккаб ва қийин вазиятга тушиб, яшаш жойисиз қолган бўлсангиз, зудлик билан Миграция агентлигига мурожаат қилинг. Биз доимо сизга ёрдам кўрсатишга тайёрмиз Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram 😎WhatsApp 📲MAX
Опубликован 7 апр.
📌Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси 2026 йилнинг дастлабки 3 ой давомида фуқароларга қандай ёрдам кўрсатди? —ҳақиқий ёрдам ва амалий натижалар. ❗️Агар сиз ёки яқинларингиз мураккаб вазиятга тушиб қолган бўлса — Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасига мурожаат қилишингиз мумкин. Биз доимо ёрдам беришга тайёрмиз. Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram 😎WhatsApp 📲MAX
Опубликован 7 апр.
ЎзбекистонРеспубликаси фуқароларнинг иш ҳақлари ундириб берилди! 📌Жорий йилнинг 27 март куни Россия Федерациясининг Тобольск шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган 26 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан иш ҳақи тўланмаганлиги юзасидан Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасига мурожаат келиб тушди. ✈️Мурожаат асосида Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари томонидан вазият тезкор ўрганилиб, иш берувчилар билан музокаралар ўтказилди. ✈️Ўтказилган музокаралар натижасида фуқароларимизнинг тўланмай келинган иш ҳақларини тўлиқ ҳисоблаб бериш ва ундириб бериш бўйича келишувга эришилди. ➡️Натижада 26 нафар ҳамюртларимизнинг 2 млн рублга яқин иш ҳақи ундириб берилди. ❗️Агар сиз ҳам иш ҳақи тўланмаган ҳолатига дуч келган бўлсангиз, зудлик билан Миграция агентлигига мурожаат қилинг. Биз доимо сизга ёрдам кўрсатишга тайёрмиз. Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram 😎WhatsApp 📲MAX
Опубликован 7 апр.
🇺🇿Ҳурматли ватандошлар! Чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларимизнингҳозирги ҳолати, меҳнат шароитлари ҳамда мавжуд муаммоларини ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказилмоқда. ➡️Сўровномада иштирок этишингизни сўраймиз: 🔗https://docs.google.com/forms/d/1AV9EpzlSwvJwUOk2tQb8_b003CFr5g9vw5BhlREjneo/viewform?edit_requested=true Сизнинг фикрингиз муҳим бўлиб, келгусида амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқишда инобатга олинади. ⸻ 🇷🇺Уважаемые соотечественники! В целях изучения текущего положения граждан, осуществляющих трудовую деятельность за рубежом, условий труда, а также выявления существующих проблем проводится опрос. ➡️Просим вас принять участие в опросе: 🔗https://docs.google.com/forms/d/1AV9EpzlSwvJwUOk2tQb8_b003CFr5g9vw5BhlREjneo/viewform?edit_requested=true Ваше мнение важно и будет учтено при разработке дальнейших мер поддержки.
Опубликован 6 апр.
🔴Ватандошларимизни қўллаб-қувватлаш, даромадларини ошириш ва касбга ўқитиш бўйича ишлар изчил давом этмоқда! 📌Жорий йилнинг 2-3-апрель кунлари Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари билан биргаликда Санкт-Петербург шаҳридаги “Автомеханический колледж” ва “Колледж метростроя” таълим муассасаларида учрашувлар ўтказилди. 💬Учрашувлар давомида қуйидаги масалалар муҳокама этилди: ▶️Касбга ўқитиш: иш берувчилар талаби асосида Санкт-Петербург шаҳри ва Ленинград вилоятида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқароларимизни қисқа муддатли ўқув курсларида касбга ўқитиш масалалари кўриб чиқилди. Хусусан, сварка, электрика, сантехника каби касблар ҳамда асосан машинасозлик соҳасига ихтисослашган йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди. ▶️Қўшма таълим дастурлари: Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорликда таълим жараёнларини йўлга қўйиш, яъни ўқув соатларининг бир қисмини Мамлакатимизда, қолган қисмини эса Россияда ташкил этиш орқали қўшма таълим тизимини жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди. ▶️Ҳамкорлик ва филиаллар очиш: Юртимиздаги тегишли касб-ҳунар коллежлари ва техникумлари билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, таълим муассасаларининг филиалларини очиш ҳамда мазкур йўналишда келишувлар имзолаш масалалари муҳокама этилди. ❗️Агар касбингизни ривожлантириш, қисқа муддатли ўқув курсларида таълим олиш ва даромадингизни ошириш ниятида бўлсангиз, биз билан боғланинг. Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram 😎WhatsApp 📲MAX
Опубликован 6 апр.
🔴Ватандошларимиз учун ижтимоий ёрдам! 📌Жорий йилнинг 2-апрель куни Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси ходимлари томонидан Санкт-Петербург шахридаги халкаро адвокатлар уюшмаси райиси А.Белкин иштирокида учрашув утказилди. 💬Учрашувда 2025 йилда имзоланган меморандум ижроси масалалари муҳокама қилинди ва адвокатлар томонидан ҳар ҳафтада бир кун ватандошларимизга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар ташкил этиш йўлга қўйилди. Меморандум доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда: 🔨Бепул ҳуқуқий маслаҳатлар: Ватандошларимизга адвокатлар томонидан бепул дастлабки юридик консультациялар ташкил этилди. Биринчи бепул қабулда юртдошларимиз ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий масалалар юзасидан маслаҳат олиш имконига эга бўлдилар. ➡️Мунтазам қабуллар: бундай бепул консультациялар ҳар ҳафта давомида ташкил этиб борилади. Шу билан бирга, мурожаатларни онлайн тарзда ҳам қабул қилиш имконияти йўлга қўйилди. 🚨Кенг қамровли ҳуқуқий кўмак: миграция, меҳнат, маъмурий, фуқаролик ва жиноят ҳуқуқи соҳасида тажрибага эга адвокатлар иштирокида Ватандошларимизга зарур ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизими амалга оширилмоқда. ❗️Ҳуқуқий масалаларда қийналган ҳолатда, Ваколатхона ва ҳамкор ташкилотлар томонидан кўрсатилаётган имкониятлардан фойдаланишингизни сўраймиз. Ёдингизда тутинг, биз доимо сиз биланмиз. Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram 😎WhatsApp 📲MAX
Опубликован 30 мар.
📌Ватандошларимиз учун ижтимоий ёрдам! 💬Жорий йилнинг 26–27 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси ходимлари томонидан ТатаристонРеспубликаси ва Нижегород вилоятида ҳамкорлик келишувлари имзоланди. Хусусан, Қозон шаҳрида жойлашган “У Кремля” ҳамда Нижегород вилоятидаги “Лукоморье” хостеллари билан ҳамкорлик шартномалари тузилди. 💬Мазкур келишувлар доирасида мураккаб ва қийин аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини вақтинчалик ётоқ жойлар билан таъминлаш имконияти мавжуд бўлиб, Қозон шаҳрида жойлашган “У Кремля” хостели 80 нафардан ортиқ, Нижегород вилоятидаги “Лукоморье” хостели эса 350 нафарга яқин фуқароларни қабул қилиш имкониятига эга эканлиги маълум бўлди. ❗️Агар сиз шундай мураккаб ва қийин вазиятга тушиб, яшаш жойисиз қолган бўлсангиз, зудлик билан Миграция агентлигига мурожаат қилинг. Биз доимо сизга ёрдам кўрсатишга тайёрмиз. Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram 😎WhatsApp 📲MAX
Опубликован 30 мар.
📌Ватандошларимиз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида халқаро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда! Жорий йилнинг 26-27 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси ходимлари томонидан Татаристон Республикаси инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсмени Сария Сабурская ҳамда Нижний Новгород вилояти Адвокатлар палатаси Президентининг ўринбосари Ольга Николаевна Калибернова билан учрашувлар ўтказилди. Татаристон Республикасининг Қозон шаҳрида қуйидаги масалалар муҳокама этилди: ▶️Ҳуқуқий хабардорлик: Ўзбекистон фуқароларини Россияда, хусусан Татаристон Республикасида истиқомат қилиш ва қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат фаолиятини амалга ошириш қоидалари ҳақида хабардор қилишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш. ▶️Ижтимоий кафолатлар: Ватандошларимизни меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиши, яшаш шароитлари ва тиббий хизмат билан таъминлаш масалалари. ▶️Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш: Низоли вазиятларни ҳал этиш, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича тезкор ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйиш. ▶️Ҳар ойда бир маротаба Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун Татаристон Республикаси инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсмени биносида давлат органлари масъул ходимлари иштирокида бепул сайёр қабуллар ташкил этишга келишилди. Нижний Новгород шаҳрида эса қуйидаги масалалар муҳокама этилди: ▶️ Адвокатлар палатаси ҳамда бошқа манфаатдор томонлар ўртасида уч томонлама келишув имзолаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ватандошларимизга бепул юридик маслаҳатлар бериш, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ойлик иш ҳақини ундириш ҳамда компенсация масалаларида амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканликлари билдирилди. ❗️Агар мураккаб аҳволга тушиб қолган бўлсангиз, Миграция агентлигига зудлик билан мурожаат қилинг. Ёдингизда тутинг, биз доимо сиз биланмиз. Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram 😎WhatsApp 📲MAX
Опубликован 26 мар.
📍Новосибирск шаҳрида ватандошлар билан учрашув ўтказилди! ▶️Жорий йилнинг 24-март куни Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳрида вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган 50 нафар юртдошларимиз билан учрашув ўтказилди. 📌Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси ходимлари томонидан “Фабрикастарт” ташкилотига ташриф буюрилиб, фуқароларнинг яшаш ва иш шароитлари ўрганилди ҳамда ҳуқуқий ва амалий маслаҳатлар берилди. Шунингдек, миграция соҳасидаги янгиликлар, чет элда ишлаш учун яратилаётган имкониятлар ҳақида маълумот тақдим этилди. 💬Учрашув якунида саволларга жавоб берилиб, ишонч телефон рақамлари тақдим этилди. Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF
Опубликован 25 мар.
📍Қозон шаҳрида Ватандошлар билан учрашув ўтказилди! 📌Жорий йилнинг 16-март куни Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасининг вакиллари томонидан Қозон шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан “ГРА ТЕРМ” МЧЖда учрашув ўтказилди. ✈️Тадбирда 60 нафарга яқин Ватандошларимиз иштирок этди ва учрашув давомида Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат фаолиятини қонуний амалга ошириш, тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби ҳамда ижтимоий ва молиявий қийин аҳволга тушган фуқароларга кўрсатиладиган ёрдам турлари юзасидан маълумотлар тақдим этилди. 💬Тадбир якунида Ватандошларимиз мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида чет элдаги юртдошларимиз ва уларнинг оила аъзолари учун яратилган имтиёзлар ва имкониятлар, қонуний миграциянинг афзалликлари, шунингдек янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таништирилди. Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF