Содержимое
🔍Калуга вилоятида иш фаолиятини юритиб келаётган бир қатор йирик иш берувчилар билан учрашувлар ташкил этилди ℹ️ Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси ходимлари томонидан Калуга вилоятида йирик иш берувчилардан ҳисобланувчи «Садаева» ЯТТ, «РГС Групп» МЧЖ, «Персей» МЧЖ корхоналари раҳбарлари билан учрашувлар бўлиб ўтди. 🔖Иш берувчи корхона вакиллари томонидан қурилиш, қандолатчилик ҳамда балиқчилик йўналишларида ишлаш учун келишни режалаштираётган ватандошларимиз учун ўртача 1000-1200 АҚШ доллари миқдорида ойлик маоши тўланиши маълум қилинди. Шунингдек, Ўзбекистондан ташкиллаштирилган тарзда жалб этилаётган ходимларга яратилаётган яшаш ва ишлаш учун шарт-шароитлар ўрганилди. ✔️ Учрашув якунида иш берувчи ташкилот ҳамда Миграция агентлиги ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 🔖Янги хабарлардан хабардор бўлиб туринг ва каналимизга обуна бўлинг! #Миграция#Трудоустройство#Узбекистан#Россия#Работодатели 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram