Содержимое
🔍Татаристон Республикаси Елабуга шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган ватандошларимиз билан учрашув ўтказилди! 🔍Елабуга шаҳрига ташкилий тарзда ишлаш учун жалб қилинган ватандошларимиз билан учрашувлар давомида иш берувчи корхона томонидан яшаш ва ишлаш учун яратиб берилган шарт-шароитлар, ойлик иш ҳақи ва мавжуд бўлган муаммолар ўрганилди. 🔍Ватандошларимизга Россия Федерацияси ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, меҳнат фаолиятини қонуний тарзда олиб бориш ҳамда ижтимоий, молиявий қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларимиз учун кўрсатиладиган ёрдам турлари юзасидан маълумотлар берилди. ❗️Учрашувлар якунида иш берувчи ташкилот ҳамда Миграция агентлиги ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномалари асосида Ўзбекистондан малакали мутахассисларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди. 🔖Янгиликлардан хабардор бўлиш учун каналимизга обуна бўлинг! ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram