Содержимое
🗣Санкт-Петербург шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган ватандошларимиз холидан хабар олинди! 💬Петроград туманида жойлашган “АльФа-Строй” МЧЖ қурилиш ташкилотида ишлаб келаётган ватандошларимиз билан учрашувлар ташкил этилди. Учрашувлар давомида иш берувчи корхона томонидан яшаш ва ишлаш учун яратиб берилган шарт-шароитлар, ойлик иш ҳақи ва мавжуд бўлган муаммолар ўрганилди. ✈️ Ватандошларимизга Россия Федерацияси ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, меҳнат фаолиятини қонуний тарзда олиб бориш ҳамда ижтимоий, молиявий қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларимиз учун кўрсатиладиган ёрдам турлари юзасидан маълумотлар берилди. ❗️Учрашув якунида иш берувчи ташкилот ҳамда Миграция агентлиги ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 🔖Янгиликлардан хабардор бўлиш учун каналимизга обуна бўлинг! 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram