Содержимое
🔍Мурожаатлар манзилга чиққан холда ўрганилди! 💬Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасининг ишонч телефонига Москва шаҳрида вақтинчалик қурилиш ишларида ишлаб ойлик иш ҳақларни ўз вақтида тўлаб берилмаганлигини маълум қилиб мурожаат қилган ватандошларимиз мурожаатлари зудлик билан ўрганилди. 📇Учрашув давомида ватандошларимиз Москва шаҳрида жойлашган қурилиш объектларида иш фаолиятини олиб борганлари, лекин, иш берувчи корхона томонидан 40 нафар ходимларга ойлик иш ҳақини тўлаб бермаётганлиги маълум бўлди. ✈️Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Ваколатхона ходимлари томонидан иш берувчи корхона вакиллари билан алоқалар ўрнатилиб белгиланган тартибда Россия Федерациясининг тегишли давлат органларига мурожаат хатлари юборилди. ❗️Эслатиб ўтамиз Миграция агентлиги Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат ҳуқуқлари бузилган ватандошларимизга ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатишга тайёр. Биз билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram