TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← ПАМ в РФ
ПАМ в РФ avatar

TGINSIGHT POST

Post #1025

@pamvrf

ПАМ в РФ

Просмотры1,340Количество просмотров
Опубликован20 окт.20.10.2025, 04:29
Содержимое поста

Содержимое

⚠️ Россия Федерациясида фаолият юритаётган ўзбекистонлик халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар учун муҳим маълумот 2025 - йил ҳолатига кўра, Россиядаги халқаро автоюк ташишларнинг 25 фоизга яқини ўзбекистонлик ҳайдовчилар томонидан амалга оширилмоқда. Бироқ миграция қоидаларига амал қилмаслик оқибатида кўплаб фуқаролар Россия ички ишлар органларининг «кириши ман этилган шахслар» рўйхатига тушиб қолмоқда. ❗️Ҳар бир юк автомобили ҳайдовчи қуйидагиларга қатъий риоя қилиши шарт: ▪️Чегарадан ўтиш вақтида миграцион картани аниқ ва тўғри тўлдириш (мақсад графасида — «туризм» эмас, «служебная» ёки «транзит»ни кўрсатиш). ▪️ Россияга киргандан сўнг 15 иш куни мобайнида миграция рўйхатига қўйилиши лозим → бу одатда қабул қилувчи ташкилот ёки иш берувчи зиммасида бўлади. ▪️90/365 муддатини доимий равишда назорат қилиш (яъни 365 кунлик даврда 90 кундан ортиқ қолиб кетмаслик); ▪️Транспорт воситаси бузилиши ёки бошқа форс-мажор ҳолат юз берса — албатта расмий акт ёки далолатнома олиш. ▪️ Ҳар бир ҳаракат — фақат расмий ҳужжат билан асосланган бўлиши керак. ▪️ Такрорий ҳуқуқбузарликлар → 3–10 йил муддатга Россияга кириш тақиқини келтириб чиқаради. 📌Агар хато содир бўлган бўлса: ▪️дарҳол Россия Федерацияси Ички ишлар органлари (ГУВМ МВД РФ)га ёзма ариза билан мурожаат қилиш; ▪️ ҳужжатлар орқали сафарнинг ҳақиқий мақсадини исботлаш; ▪️агар «кириши тақиқланганлар» рўйхатига тушган бўлсангиз — апелляция бериш орқали рўйхатдан чиқаришни талаб қилиш мумкин. 📌 Муаммоли ҳолатларда Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасига мурожаат қилинг. ☎️Мурожаат учун: +7 925 045 4744 🏢 Манзил: Москва, 1-й Казачий переулок 11/2 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration