Содержимое
🗣Москва шаҳридаги ватандошларимиз билан учрашув ℹ️ Москва шаҳридаги Остров-4 турар жой мажмуаси қурилиш объектида меҳнат қилаётган ватандошларимиз билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. ✈️Учрашувда Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси, Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси дипломатлари, ҳамда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Шокиржонович Абдураззоқов иштирок этдилар. 💬Суҳбат давомида ватандошларимиз билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг меҳнат шароити, яшаш имкониятлари, фуқаролик ва ҳуқуқий масалалар бўйича фикр ва таклифлари тингланди. 💬 Хотин-қизлар билан алоҳида суҳбат ўтказилиб, уларни уй-жой билан таъминлаш ва оилавий ҳаётдаги қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақида маълумот берилди. ❗️Учрашув якунлангач, меҳнаткаш ватандошларимиз учун ош тарқатилди, самимий муҳитда мулоқот ва суҳбатлар давом этди. 🛡Фуқароларимизга хавфсизлик, ҳуқуқий ёрдам ва зарур маълумотлар бўйича тушунтиришлар берилди. 🔖Ҳамюртларимизга доимий равишда ёрдам бериш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш — асосий вазифаларимиздан бири ҳисобланади. Алоқа учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF #Москва#Остров4#Ватандошлар#Миграция#Элчихона#Наманган#МеҳнатМигрантлари#Ўзбекистонлилар_учун_иш 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram