Содержимое
🔍Москва вилояти Щёлково туманидаги “Вертикаль” МЧЖ корхонасига ташриф 📇 Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси ходимлари томонидан “Вертикаль” МЧЖ корхонаси раҳбарияти ва ватандошларимиз билан учрашувлар ташкил этилди. 🔍Корхонада вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган 75 нафар ватандошларимиз билан очиқ суҳбатлар ўтказилди, ишлаш ва яшаш жуйлари ўрганиб чиқилди. Шунингдек, иш берувчи корхона вакиллари томонидан 150 нафар малакали мутахассисларни Ўзбекистондан жалб қилиш истаги билдирилди. Бугунги кунда корхонага ишлаш учун келган ходимларга 70 000 – 120 000 минг рубль миқдорида ойлик иш ҳақи тўланиши маълум қилинди. 🔍Учрашув якунида фуқароларни белгиланган тартибда ишга жойлаштириш ҳамда меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан суҳбатлашилди. Миграция агентлигининг ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 🔖Янгиликлардан хабардор бўлиш учун каналимизга обуна бўлинг: 😎Telegram: @PAMRF #Миграция#Трудоустройство#Узбекистан#Россия#Работодатели 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram