TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← ПАМ в РФ
ПАМ в РФ avatar

TGINSIGHT POST

Post #1036

@pamvrf

ПАМ в РФ

Просмотры1,190Количество просмотров
Опубликован2 нояб.02.11.2025, 14:14
Содержимое поста

Содержимое

🔍Россия Федерациясининг Краснодар шаҳридаги қурилиш объектидаги рейд бўйича расмий маълумот 🔍Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Краснодар шаҳридаги “Точно” қурилиш компанияси объектида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган рейд ҳақида хабар тарқалди. 🔍Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консуллиги ва Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси ҳамкорлигида вазият юзасидан тезкор тарзда маълумот тўплаш ишлари олиб борилди. 🔍Аниқланишича, мазкур тадбир “Нелегал-2025” номли профилактик чора-тадбир доирасида ўтказилган бўлиб, у Краснодар шаҳридаги Соловская кўчаси 3/2 манзилида жойлашган “Точно” қурилиш компанияси объектида бўлиб ўтган. Ушбу объектда 200 нафар Ўзбекистон фуқароси меҳнат фаолияти билан шуғулланган. 🔍Гувоҳлар сўзларига кўра, воқеа 23 октябрь куни содир бўлган. Текширув давомида ишчи ва иш берувчилар ўртасидаги меҳнат шартномалари кўриб чиқилган. Иш берувчи томонидан тегишли ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар объектни тарк этган. 🔍Шунингдек, гувоҳлар маълумотларига кўра, рейд пайтида отишма ёки жароҳатланиш ҳолатлари кузатилмаган. Интернетда тарқалган видеолавҳа эса монтаж қилинган бўлиши мумкинлиги маълум қилинган. 🔍Ўзбекистоннинг ваколатли органлари томонидан мазкур масала бўйича вазият доимий назорат қилинмоқда. Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram