Содержимое
🔍Россия Федерациясидаги ЦВСИГ (чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказлари) ҳақида тарқалган маълумот юзасидан 🔍Ижтимоий тармоқларда Россиянинг Владивосток шаҳридаги чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказларида (ЦВСИГ) фуқаролар “жуда кичик ҳуқуқбузарликлар” учун ушлаб турилаётгани ҳамда уларга махсус ҳарбий операцияларда иштирок этиш бўйича шартнома таклиф этилаётгани ҳақида сўз борган. 🔍Владивосток шаҳрининг ўзида ЦВСИГ мавжуд эмас. Приморье ўлкасининг барча ЦВСИГлари (учта — Артём, Находка ва Спасск-Дальний шаҳарларида) шаҳар маъмурий ҳудудидан ташқарида жойлашган бўлиб, амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ фаолият юритмоқда. 🔍Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ, ушбу марказларда фуқароларни мажбурий равишда ҳарбий хизматга ёки ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишга жалб қилиш ҳолатлари расман аниқланмаган. 🔍Шу билан бирга, айрим ҳолларда фуқаролар ЦВСИГга жойлаштирилишидан олдин, баъзи идоралар ходимлари томонидан уларга Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузиш имконияти ҳақида маълумот берилгани қайд этилган. Бироқ, бу каби таклифлар бевосита ЦВСИГларнинг ичида амалга оширилмаётгани таъкидланади. ⚖️ Фуқароларни маъмурий тартибда чиқариш (депортация) фақат суд қарори асосида амалга оширилади. Бу жараён икки усулда ўтказилади: фуқаро ўз маблағи ҳисобидан 5 кун ичида мустақил равишда чиқиб кетиши, ёки маблағ бўлмаган тақдирда, мажбурий тарзда (конвой билан) чиқарилиши мумкин. ✈️ Ўзбекистон фуқароларининг уюшган ҳолда Ватанга қайтиши учун етарли транспорт имкониятлари мавжуд. Владивосток аэропортидан Ўзбекистон шаҳарларига мунтазам парвозлар амалга оширилади: ҳафтасига 2 та — Владивосток–Тошкент, ҳамда 1 та — Владивосток–Самарқанд йўналишида. Ҳар ҳафта суд ижрочилари орқали ўртача 25 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси ташкил этилган ҳолда Ватанга қайтарилмоқда. 🔍Ҳозирги вақтда Приморье ўлкасидаги ЦВСИГларда сақланаётган фуқаролардан дипломатик каналлар орқали расмий мурожаатлар келиб тушмаган. Шу билан бирга, видеомурожаатда тилга олинган шахсларнинг шахсини аниқлаш ва уларга зарур консуллик ёрдамини кўрсатиш бўйича иш олиб борилмоқда. 🔍Ўзбекистон Республикасининг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси томонидан мазкур масала юзасидан вазият доимий назоратга олинган. Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram