Содержимое
🔍Тула вилояти билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди 🔍6 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси ҳамда Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси делегацияси Тула вилояти ҳокимияти вакиллари билан учрашув ўтказди. 💬Суҳбат давомида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қонуний ишга жойлаштириш масалалари муҳокама этилди. 🛡Учрашувда Тула вилояти ҳокимлиги, иқтисодиёт, меҳнат ва ижтимоий сиёсат соҳалари учун масъул раҳбарлар, шунингдек маҳаллий корхоналар вакиллари иштирок этдилар. ✈️ Ўзбекистон делегацияси томонидан вилоят корхоналарида ўзбек фуқароларини ташкилий тарзда ишга қабул қилиш амалиётини кенгайтириш таклиф этилди. Шу билан бирга, ишлаш ҳуқуқини берувчи патент нархлари ошиши масаласи муҳокама қилиниб, бу мигрантлар сонига ва меҳнат бозорига таъсир қилиши мумкинлиги қайд этилди. 💬 Томонлар Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат шароити, ижтимоий ва тиббий ҳимояси юзасидан мунтазам мониторинг ўтказиш, шунингдек, ўқувчи ёшлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олдилар. 🗣Учрашув якунида миграция масалалари бўйича қўшимча ишчи гуруҳ тузиш, фуқароларнинг иш шароитини ўрганиш ва ташкилий тарздаги меҳнат миграциясини кенгайтириш бўйича келишувга эришилди. Алоқа учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 🔖Янгиликлардан хабардор бўлиш учун каналимизга обуна бўлинг! 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram