TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← ПАМ в РФ
ПАМ в РФ avatar

TGINSIGHT POST

Post #1047

@pamvrf

ПАМ в РФ

Просмотры2,150Количество просмотров
Опубликован14 нояб.14.11.2025, 12:53
Содержимое поста

Содержимое

🔍Екатеринбург ҳамда Новосибирск шаҳарларида вақтинчалик ишлаб келаётган ватандошлар ҳолидан хабар олинди. 💬Урал Федерал округи ҳудуди Лабытнанги шаҳрида ўз фаолиятини юритиб келаётган “РГС-Групп” қурилиш корхонаси вакиллари ҳамда ушбу корхонада меҳнат фаолиятини олиб бораётган 50 нафар ватандошларимиз билан учрашувлар ўтказилди. 💬Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси билан ҳамкорликда Сибир Федерал округи ҳудудида вақтинчалик ишлаб келаётган 20 нафар ватандошларимизни қамраб олган ҳолда учрашувлар ўтказилди. 🗣Учрашувларда Россия Федерацияси ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, меҳнат фаолиятини қонуний тарзда олиб бориш ҳамда ижтимоий, молиявий қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларимиз учун Агентлик томонидан кўрсатиладиган ёрдам турлари юзасидан маълумотлар берилди. ❗️Учрашувлар якунида фуқароларга тегишли ахборот материаллари ва мурожаат учун ишонч телефон рақамлари тақдим этилди. Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 🔖Янгиликлардан хабардор бўлиш учун каналимизга обуна бўлинг! 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram