Содержимое
Миграция соҳасида янги тартиб: масъулият кучайди ⚖️ Қонунчиликка (ЎРҚ–1095-сон, 11.11.2025 й.) киритилган ўзгаришларга мувофиқ: Миграция агентлигининг ваколатлари аниқлаштирилди, хусусий бандлик агентликларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кенгайди. 📌 Эндиликда, Хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонунни бузиш ҳолатлари Миграция агентлиги томонидан кўриб чиқилади. Маъмурий жарима солиш ҳуқуқи — Агентлик директори ва унинг ўринбосарларигаберилди. 🔹 Хусусий бандлик агентликлари учун янги ҳуқуқлар: ✔️ иш изловчилар учун касбий тайёргарлик ва хорижий тил курсларини ташкил этиши мумкин; ✔️ чет эл иш берувчиларини ўзи жалб қилиш ҳуқуқига эга. 🔹 Хусусий бандлик агентликлари мажбуриятлари: ✔️ хорижга юборилган фуқароларнинг меҳнат фаолиятини назорат қилишга мажбур; ✔️ агар меҳнат шароити ёки маош билан боғлиқ муаммо юзага келса — тезда янги иш берувчи топиши, ёки фуқарони Ўзбекистонга қайтаришни ташкил этиши шарт. ✈️ Фуқароларни қайтариш харажатлари — агентликнинг резерв маблағлари ҳисобидан қопланади. 🔹 Молиявий ҳуқуқлар кенгайтирилди: Хусусий бандлик агентликлари захира маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштириб, олинган фоиз даромадларини мустақил тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлди. Батафсил ўқиш 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration