Содержимое
🔍Россия Федерациясининг Калуга вилояти, Боровский туманида Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш масалалари юзасидан учрашув ўтказилди. 🔍Жорий йилнинг 28-ноябрь куни Калуга вилоятида жойлашган гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасига ихтисослашган “ИНВЕСТ АЛЬЯНС” АЖ корхонаси раҳбарияти билан учрашув ташкил этилди. Бугунги кунда корхонада 2 минг нафардан зиёд ватандошларимиз иш фаолиятини юритиб келаётганлиги маълум қилинди. Иш берувчи корхона раҳбари томонидан Ўзбекистондан 600 дан зиёд нафар мутахассисларни ташкилий тарзда жалб этиш, шунингдек, таклиф этилган мутахассислар учун 95 000 – 110 000 рублгача ойлик маошлари тўлашга тайёрлигини билдирди. ✈️Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий тарзда ишга жалб этиш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш масалалари бўйича келишиб олинди. ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 🔖Янгиликлардан хабардор бўлиш учун каналимизга обуна бўлинг! 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram