Содержимое
📌Яшаш учун маблағларсиз ҳамда мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган ватандошларимизга моддий ва ижтимоий ёрдамлар кўрсатилади. 🔍Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси томонидан Москва ҳамда Москва вилоятига ишлаш мақсадида келиб зўравонлик, мажбурий меҳнат ва таҳқирланишга учраган, меҳнат ва бошқа ҳуқуқлари бузилган, мураккаб молиявий аҳволда яшаш учун маблағларсиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини вақтинчалик ётоқ жойлар билан таъминлаш мақсадида 15 га яқин хостел ҳамда суткалик меҳмонхоналар билан шартнома имзоланди. Сиз, 30 кунгача хостел ва суткалик меҳмонхоналарда бепул истиқомат қилишингиз мумкин. 🔹Шунингдек, Ваколатхона томонидан Россия Федерацияси Шимоли-ғарбий ҳудудлари, Урал, Сибир, Узоқ Шарқ, Жанубий федерал ва Сибир Федерал округидаги хостел ҳамда суткалик меҳмонхоналар билан ҳамкорлик шартномаларини имзолаш ишлари олиб борилмоқда. 🔰Асос - Вазирлар Маҳкамасининг 252-сонли Қарори 🔖Қўшимча маълумотлар учун Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланинг ва ушбу хабарни мусофир ватандошларимизга тарқатинг! ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram