TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← ПАМ в РФ
ПАМ в РФ avatar

TGINSIGHT POST

Post #1064

@pamvrf

ПАМ в РФ

Просмотры2,520Количество просмотров
Опубликован7 янв.07.01.2026, 09:04
Содержимое поста

Содержимое

🔍Москва вилоятида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган ватандошларимиз билан учрашув ўтказилди! 🔍"ПУЛЬС" МЧЖ ташкилотига ташкилий тарзда ишлаш учун жалб қилинган ватандошларимиз билан учрашувлар давомида иш берувчи корхона томонидан яшаш ва ишлаш учун яратиб берилган шарт-шароитлар, ойлик иш ҳақи ва мавжуд бўлган муаммолар ўрганилди. 🔍Ватандошларимизга Россия Федерацияси ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, меҳнат фаолиятини қонуний тарзда олиб бориш ҳамда ижтимоий, молиявий қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларимиз учун кўрсатиладиган ёрдам турлари юзасидан маълумотлар берилди. ❗️Учрашувлар якунида иш берувчи ташкилот ҳамда Миграция агентлиги ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномалари асосида Ўзбекистондан малакали мутахассисларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди. Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 😎Telegram💙RuTube😎Instagram