Содержимое
🔴Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган ватандошларимиз билан учрашув ўтказилди! Жорий йилнинг 8-9-январь кунларида Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонасининг Екатеринбург шаҳридаги вакиллиги томонидан ушбу ҳудудда вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошларимиз ҳолидан хабар олинди. ▶️Ватандошларимизга Россия Федерацияси ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, меҳнат фаолиятини қонуний тарзда олиб бориш ҳамда ижтимоий, молиявий қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларимиз учун кўрсатиладиган ёрдам турлари юзасидан маълумотлар берилди. 💬Учрашув якунида фуқароларга тегишли ахборот материаллари ва мурожаат учун ишонч телефон рақамлари тақдим этилди. Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 😎Telegram💙RuTube😎Instagram