TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← ПАМ в РФ
ПАМ в РФ avatar

TGINSIGHT POST

Post #1076

@pamvrf

ПАМ в РФ

Просмотры980Количество просмотров
Опубликован3 февр.03.02.2026, 20:06
Содержимое поста

Содержимое

📌Миграция агентлиги хориждаги ватандошларимизни ташлаб қўймайди! ✈️Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан Москва вилоятида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш давомида икки нафар вояга етмаган фарзанди билан турли хил муаммоларга дуч келган ватандошимиз ватанга қайтарилди. 🔍Жорий йилнинг 1 февраль куни фуқаро иш берувчи корхона масъуллари билан келишмовчиликлар сабабли ярим тунда икки нафар фарзанди билан ётоқ жойидан чиқариб юборилганлиги тўғрисида маълумот аниқланган. 🔍Фуқаролар билан Ваколатхона ходимлари томонидан зудлик билан боғланган ҳолда уларни ҳамкорлик шартномалари имзоланган суткалик меҳмонхона билан таъминланди. Шунингдек фуқаро мурожаатига асосан жорий йилнинг 3 февраль куни икки нафар фарзанди билан Москва-Самарқанд йўналишида ватанга қайтарилишига эришилди ❗️Миграция агентлиги хориждаги ватандошларимизга амалий ёрдам бериш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишларини давом эттиради. Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 😎Telegram💙RuTube😎Instagram