Содержимое
🔍Татаристон Республикаси Елабуга шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган ватандошларимиз билан учрашув ўтказилди! 🔍Елабуга шаҳрига ташкилий тарзда ишлаш учун жалб қилинган ватандошларимиз билан учрашувлар давомида иш берувчи корхона томонидан яшаш ва ишлаш учун яратиб берилган шарт-шароитлар, ойлик иш ҳақи ва мавжуд бўлган муаммолар ўрганилди. 🔍Ватандошларимизга Россия Федерацияси ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, меҳнат фаолиятини қонуний тарзда олиб бориш ҳамда ижтимоий, молиявий қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларимиз учун кўрсатиладиган ёрдам турлари юзасидан маълумотлар берилди. ❗️Учрашув якунида фуқароларга тегишли ахборот материаллари ва мурожаат учун ишонч телефон рақамлари тақдим этилди. 📞Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 😎Telegram💙RuTube😎Instagram