Содержимое
🔍Алтай ўлкаси Бийск шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган ватандошларимиз билан учрашувлар ўтказилди. 📇 2026 йил 4-февраль куни Сибирь Федерал округи ҳудуди АО “ЕКС” корхонасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ватандошларимиз билан учрашувлар ташкил этилди. 🔍 Учрашувларда 700 нафардан ватандошларимиз қамраб олиниб, Миграция агентлиги фаолиятининг асосий йўналишлари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 апрелдаги 252-сонли қарори мазмун-моҳияти фуқароларга тушунтирилди. ✈️ Тадбирлар давомида фуқаролар Россия Федерацияси қонунларига амал қилиш, шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш ва ноқонуний фаолиятдан четда бўлишга чақирилди. Учрашув якунида ишонч телефон рақамлари ва ахборот материаллари тақдим этилди. 📞Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 😎Telegram💙RuTube😎Instagram