TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← ПАМ в РФ
ПАМ в РФ avatar

TGINSIGHT POST

Post #1090

@pamvrf

ПАМ в РФ

Просмотры1,540Количество просмотров
Опубликован12 февр.12.02.2026, 13:13
Содержимое поста

Содержимое

🔍Нижний-Новгород шаҳрида ватандошларимиз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан учрашувлар ўтказилди. ✈️Жорий йилнинг 11-февраль куни Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси ходимлари томонидан Нижний-Новгород шаҳрининг инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсмани Оксана Кислицына билан учрашув бўлиб ўтди. 🔍Учрашувлар давомида, Нижний-Новгород шаҳри ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган ватандошларимизнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда меҳнат фаолияти даврида турли хил молиявий қийин аҳволга тушиб қолган ватандошларимиз учун Агентлик томонидан кўрсатиладиган ёрдам турлари тўғрисида маълумотлар алмашинилди. ✈️Шунингдек, Миграция агентилиги ҳамда Нижний-Новгород шаҳри инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсмани ўртасида ушбу ҳудудда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган ватандошларимизнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ишларини янада такомиллаштириш мақсадида ҳамкорлик Меморандуми имзолаш ишлари келишиб олинди. 🔍Ёдингизда тутинг чет элда Сиз ёлғиз эмассиз. ✈️Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram