Содержимое
#ваколатхона_хабар_беради 📝 Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида ишлаш рухсатномаси (патент) асосида ишлаб келган ҳамюртимиз С.Х.Базаров патент муддати тугаётгани сабабли янги ҳужжатни расмийлаштириш учун тегишли ташкилотга мурожаат қилган. 💻 Бироқ ваколатли орган томонидан навбатдаги ишлаш рухсатномасини расмийлаштириш рад этилган. ⚖️ Ҳозирда ҳамюртимизнинг ҳуқуқларини тиклаш мақсадида Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси ва Бош консуллик томонидан адвокатлик фирмасига мурожаат қилинди ва суд олди жараёнлари бошланди. 💼 Адвокатлик хизматлари Миграция жамғармаси ҳисобидан қопланади. 📌 Хорижда меҳнат ҳуқуқларингиз бузилса, бизга мурожаат қилинг! 📞 Қисқа рақам: 1282 💬 Telegram бот: @huquqiy_yordam_uzbot — 24/7 режимда осон ва тез. 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration