TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← ПАМ в РФ
ПАМ в РФ avatar

TGINSIGHT POST

Post #1109

@pamvrf

ПАМ в РФ

Просмотры976Количество просмотров
Опубликован2 мар.02.03.2026, 07:28
Содержимое поста

Содержимое

📌Воронеж шаҳри ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган ватандошларимиз билан учрашувлар ўтказилди! ✈️Жорий йилнинг 17-19-февраль кунлари Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан Воронеж шаҳри ҳудудида хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш соҳаларида ишлаб келаётган ватандошларимиз ҳолидан хабар олинди. 🔍Россия Федерацияси ҳудудида хизмат кўрсатиш ҳамда ишлаб чиқариш соҳаларида ишлаб келаётган ватандошларимиз билан йўл ҳаракати ва техника хавфсизлиги қоидалари юзасидан бир қатор тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, учрашувларга иш берувчи корхона вакиллари жалб этилиб ватандошларимизга иш талабларига мос келадиган иссиқ кийимлар билан таъминланганликлари ўрганилди. 🔍Учрашувларда Россия Федерацияси ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, меҳнат фаолиятини қонуний тарзда олиб бориш ҳамда ижтимоий, молиявий қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларимиз учун кўрсатиладиган ёрдам турлари юзасидан маълумотлар берилди. ❗️Учрашув якунида фуқароларга тегишли ахборот материаллари ва мурожаат учун ишонч телефон рақамлари тақдим этилди. Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram