Содержимое
📌Ярославль вилоятида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган ватандошларимиз билан учрашувлар ўтказилди! ✈️Жорий йилнинг 25-27-февраль кунлари Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси ходимлари томонидан Ярославль вилоятида хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш соҳаларида ишлаб келаётган ватандошларимиз ҳолидан хабар олинди. 🔍Россия Федерацияси Ярославль ҳудудида жойлашган йириш иш берувчи корхоналардан ҳисобланган “ПРОНТО”, “СтальМост” МЧЖ корхоналарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошларимиз билан бугунги бир қатор учрашувлар ташкиллаштирилиб, уларга иш берувчи корхона томонидан яшаш ва ишлаш учун яратиб берилган шарт-шароитлар, ойлик иш ҳақи ва мавжуд бўлган муаммолар ўрганилди. 🔍Ватандошларимизга Россия Федерацияси ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, меҳнат фаолиятини қонуний тарзда олиб бориш ҳамда ижтимоий, молиявий қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларимиз учун кўрсатиладиган ёрдам турлари юзасидан маълумотлар берилди. 🔍Учрашув якунида фуқароларга тегишли ахборот материаллари ва мурожаат учун ишонч телефон рақамлари тақдим этилди. Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси билан боғланиш учун: ✈️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram