TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
📌Москвада ватандошлар учун навбатдаги ифторлик дастурхонлари ёзилди! ✈️Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги Элчихонаси ҳамда Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси томонидан Москва шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини юритиб келаётган ватандошларимиз учун ифторлик ташкил этилди. 🔍Тадбирларда Бухоро вилоятидаги “Халифа Худойдод” масжиди имом-хатиби Одилжон Саъдиллоев Рамазон ойи фазилатлари ва муқаддас ислом дини ҳақида кенг тушунча бериб, ушбу тадбирларга жами 300 нафардан зиёд ватандошларимиз жалб этилди. 📞Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF