Содержимое
📌Санкт-Петербург шаҳрида ватандошлар учун ифторлик дастурхонлари ёзилди! ✈️Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерацияси Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси томонидан Санкт-Петербург шаҳри "ТД Балтийский берег" МЧЖ ташкилотида вақтинчалик меҳнат фаолиятини юритиб келаётган ватандошларимиз учун ифторлик дастурхонлари ташкил этилди. 🔍Тадбирларда Наманган вилоятидаги “Обид қори” масжиди имом-хатиби Собитов Ильёсхон Рамазон ойи фазилатлари ва муқаддас ислом дини ҳақида кенг тушунча бериб, ушбу тадбирларга жами 100 нафардан зиёд ватандошларимиз жалб этилди. 📞Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF