Содержимое
📌Жанубий Федерал округи ҳудудида ватандошлар учун ифторлик дастурхонлари ёзилди! ✈️Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерацияси Ростов-на-Дону вилоятидаги Бош консулхонаси ҳамда Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси томонидан Ростов-на-Дону вилояти ҳамда Краснодар шаҳарларида вақтинчалик меҳнат фаолиятини юритиб келаётган ватандошларимиз учун ифторлик дастурхонлари ташкил этилди. 🔍Ростов-на-Дону вилоятида жойлашган "У Азиза" номли овқатланиш масканида жами 120 нафардан зиёд, Краснодар шаҳрида жойлашган "Беклар" номли овқатланиш масканида жами 80 нафардан зиёд ватандошларимиз қамраб олинди Тадбирлар давомида Ватандошларимизга Россия Федерацияси ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, меҳнат фаолиятини қонуний тарзда олиб бориш ҳамда ижтимоий, молиявий қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларимиз учун Миграция агентлиги томонидан кўрсатиладиган ёрдам турлари юзасидан маълумотлар берилди. 📞Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF