Содержимое
🔍Якутияда ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди! ❗️Жорий йилнинг 12-13 март куни Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси ходималари томонидан Якутия Республикаси Ташқи алоқалар ва халқ ишлари вазири ўринбосари С.А.Хатылыков, ТИВнинг Якутск Республикаси Бошқармаси, Якутия давлат аҳоли бандлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Позднякова ва «Чет эл фуқароларини ижтимоий ва маданий мослаштириш маркази» АНО раҳбарияти иштирокида учрашувлар ташкил этилди. ✈️Муҳокама этилган асосий масалалар: 🔍Ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш Меҳнат миграцияси ва савдо-иқтисодий соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик 🔍Якутия ҳудудида 2026 йилда патент асосида қўйилган айрим чекловларни қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар берилди 🔍Ўзбекистон фуқароларини хорижда ижтимоий, ҳуқуқий ва маданий қўллаб-қувватлаш, ташкиллаштирилган тарзда ишга жалб этиш ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ҳақида маълумот берилди 🗣Ташриф якунида Республика ҳудудида меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга малакали юридик ёрдамлар кўрсатиш масалаларида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди. Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF