TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
Ҳурматли ватандошлар! 📌Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси номидан сизларни эзгулик, нафосат, яшариш, янгиланиш, меҳр-оқибат айёми — “Наврўз” умумхалқ байрами билан самимий муборакбод этамиз. 💐Наврўз — халқимизнинг тарихи, фалсафаси, тушунча-тасаввурлари ва қадриятларини ўзида мужассам этган, миллат билан улғайиб, миллат билан бирга тараққий этган байрамдир. 🤲Ушбу кунда сизларни қувонч ва шодлик тарк этмасин! Оилангизга бахту саодат, хонадонларингиздан тинчлик-хотиржамлик ва файзу барака аримасин. Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF