Содержимое
📍Краснодар шаҳрида Ватандошлар билан учрашув ўтказилди 📌Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ташкиллаштирилган ҳолда ишга жойлаштиришни кенгайтириш, ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш масалаларига доир давра суҳбатлари ва ахборот-маърифий тадбирларни ўтказиш мақсадида 2026 йил март ойида Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси ходимлари томонидан Краснодар шаҳридаги йирик қурилиш компанияси — “Саб Констракшн” корхонаси қурилишида ишлаётган 300 нафар Ўзбекистон фуқароси билан учрашув ўтказилди. ➡️Учрашув давомида фуқароларга ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, меҳнат фаолиятини қонуний тарзда олиб бориш, шунингдек ижтимоий ва молиявий қийин аҳволга тушиб қолган Ватандошларга кўрсатиладиган ёрдам турлари юзасидан маълумотлар берилди. Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF