Содержимое
📍Қозон шаҳрида Ватандошлар билан учрашув ўтказилди! 📌Жорий йилнинг 16-март куни Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасининг вакиллари томонидан Қозон шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан “ГРА ТЕРМ” МЧЖда учрашув ўтказилди. ✈️Тадбирда 60 нафарга яқин Ватандошларимиз иштирок этди ва учрашув давомида Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат фаолиятини қонуний амалга ошириш, тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби ҳамда ижтимоий ва молиявий қийин аҳволга тушган фуқароларга кўрсатиладиган ёрдам турлари юзасидан маълумотлар тақдим этилди. 💬Тадбир якунида Ватандошларимиз мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида чет элдаги юртдошларимиз ва уларнинг оила аъзолари учун яратилган имтиёзлар ва имкониятлар, қонуний миграциянинг афзалликлари, шунингдек янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таништирилди. Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF