Содержимое
📍Новосибирск шаҳрида ватандошлар билан учрашув ўтказилди! ▶️Жорий йилнинг 24-март куни Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳрида вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган 50 нафар юртдошларимиз билан учрашув ўтказилди. 📌Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси ходимлари томонидан “Фабрикастарт” ташкилотига ташриф буюрилиб, фуқароларнинг яшаш ва иш шароитлари ўрганилди ҳамда ҳуқуқий ва амалий маслаҳатлар берилди. Шунингдек, миграция соҳасидаги янгиликлар, чет элда ишлаш учун яратилаётган имкониятлар ҳақида маълумот тақдим этилди. 💬Учрашув якунида саволларга жавоб берилиб, ишонч телефон рақамлари тақдим этилди. Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF