TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← ПАМ в РФ
ПАМ в РФ avatar

TGINSIGHT POST

Post #1149

@pamvrf

ПАМ в РФ

Просмотры716Количество просмотров
Опубликован30 мар.30.03.2026, 16:29
Содержимое поста

Содержимое

📌Ватандошларимиз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида халқаро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда! Жорий йилнинг 26-27 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси ходимлари томонидан Татаристон Республикаси инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсмени Сария Сабурская ҳамда Нижний Новгород вилояти Адвокатлар палатаси Президентининг ўринбосари Ольга Николаевна Калибернова билан учрашувлар ўтказилди. Татаристон Республикасининг Қозон шаҳрида қуйидаги масалалар муҳокама этилди: ▶️Ҳуқуқий хабардорлик: Ўзбекистон фуқароларини Россияда, хусусан Татаристон Республикасида истиқомат қилиш ва қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат фаолиятини амалга ошириш қоидалари ҳақида хабардор қилишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш. ▶️Ижтимоий кафолатлар: Ватандошларимизни меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиши, яшаш шароитлари ва тиббий хизмат билан таъминлаш масалалари. ▶️Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш: Низоли вазиятларни ҳал этиш, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича тезкор ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйиш. ▶️Ҳар ойда бир маротаба Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун Татаристон Республикаси инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсмени биносида давлат органлари масъул ходимлари иштирокида бепул сайёр қабуллар ташкил этишга келишилди. Нижний Новгород шаҳрида эса қуйидаги масалалар муҳокама этилди: ▶️ Адвокатлар палатаси ҳамда бошқа манфаатдор томонлар ўртасида уч томонлама келишув имзолаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ватандошларимизга бепул юридик маслаҳатлар бериш, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ойлик иш ҳақини ундириш ҳамда компенсация масалаларида амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканликлари билдирилди. ❗️Агар мураккаб аҳволга тушиб қолган бўлсангиз, Миграция агентлигига зудлик билан мурожаат қилинг. Ёдингизда тутинг, биз доимо сиз биланмиз. Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram 😎WhatsApp 📲MAX