TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← ПАМ в РФ
ПАМ в РФ avatar

TGINSIGHT POST

Post #1153

@pamvrf

ПАМ в РФ

Просмотры814Количество просмотров
Опубликован30 мар.30.03.2026, 16:59
Содержимое поста

Содержимое

📌Ватандошларимиз учун ижтимоий ёрдам! 💬Жорий йилнинг 26–27 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси ходимлари томонидан ТатаристонРеспубликаси ва Нижегород вилоятида ҳамкорлик келишувлари имзоланди. Хусусан, Қозон шаҳрида жойлашган “У Кремля” ҳамда Нижегород вилоятидаги “Лукоморье” хостеллари билан ҳамкорлик шартномалари тузилди. 💬Мазкур келишувлар доирасида мураккаб ва қийин аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини вақтинчалик ётоқ жойлар билан таъминлаш имконияти мавжуд бўлиб, Қозон шаҳрида жойлашган “У Кремля” хостели 80 нафардан ортиқ, Нижегород вилоятидаги “Лукоморье” хостели эса 350 нафарга яқин фуқароларни қабул қилиш имкониятига эга эканлиги маълум бўлди. ❗️Агар сиз шундай мураккаб ва қийин вазиятга тушиб, яшаш жойисиз қолган бўлсангиз, зудлик билан Миграция агентлигига мурожаат қилинг. Биз доимо сизга ёрдам кўрсатишга тайёрмиз. Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram 😎WhatsApp 📲MAX