Содержимое
🔴Ватандошларимиз учун ижтимоий ёрдам! 📌Жорий йилнинг 2-апрель куни Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси ходимлари томонидан Санкт-Петербург шахридаги халкаро адвокатлар уюшмаси райиси А.Белкин иштирокида учрашув утказилди. 💬Учрашувда 2025 йилда имзоланган меморандум ижроси масалалари муҳокама қилинди ва адвокатлар томонидан ҳар ҳафтада бир кун ватандошларимизга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар ташкил этиш йўлга қўйилди. Меморандум доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда: 🔨Бепул ҳуқуқий маслаҳатлар: Ватандошларимизга адвокатлар томонидан бепул дастлабки юридик консультациялар ташкил этилди. Биринчи бепул қабулда юртдошларимиз ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий масалалар юзасидан маслаҳат олиш имконига эга бўлдилар. ➡️Мунтазам қабуллар: бундай бепул консультациялар ҳар ҳафта давомида ташкил этиб борилади. Шу билан бирга, мурожаатларни онлайн тарзда ҳам қабул қилиш имконияти йўлга қўйилди. 🚨Кенг қамровли ҳуқуқий кўмак: миграция, меҳнат, маъмурий, фуқаролик ва жиноят ҳуқуқи соҳасида тажрибага эга адвокатлар иштирокида Ватандошларимизга зарур ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизими амалга оширилмоқда. ❗️Ҳуқуқий масалаларда қийналган ҳолатда, Ваколатхона ва ҳамкор ташкилотлар томонидан кўрсатилаётган имкониятлардан фойдаланишингизни сўраймиз. Ёдингизда тутинг, биз доимо сиз биланмиз. Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram 😎WhatsApp 📲MAX