Содержимое
🔴Ватандошларимизни қўллаб-қувватлаш, даромадларини ошириш ва касбга ўқитиш бўйича ишлар изчил давом этмоқда! 📌Жорий йилнинг 2-3-апрель кунлари Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари билан биргаликда Санкт-Петербург шаҳридаги “Автомеханический колледж” ва “Колледж метростроя” таълим муассасаларида учрашувлар ўтказилди. 💬Учрашувлар давомида қуйидаги масалалар муҳокама этилди: ▶️Касбга ўқитиш: иш берувчилар талаби асосида Санкт-Петербург шаҳри ва Ленинград вилоятида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқароларимизни қисқа муддатли ўқув курсларида касбга ўқитиш масалалари кўриб чиқилди. Хусусан, сварка, электрика, сантехника каби касблар ҳамда асосан машинасозлик соҳасига ихтисослашган йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди. ▶️Қўшма таълим дастурлари: Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорликда таълим жараёнларини йўлга қўйиш, яъни ўқув соатларининг бир қисмини Мамлакатимизда, қолган қисмини эса Россияда ташкил этиш орқали қўшма таълим тизимини жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди. ▶️Ҳамкорлик ва филиаллар очиш: Юртимиздаги тегишли касб-ҳунар коллежлари ва техникумлари билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, таълим муассасаларининг филиалларини очиш ҳамда мазкур йўналишда келишувлар имзолаш масалалари муҳокама этилди. ❗️Агар касбингизни ривожлантириш, қисқа муддатли ўқув курсларида таълим олиш ва даромадингизни ошириш ниятида бўлсангиз, биз билан боғланинг. Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram 😎WhatsApp 📲MAX