Содержимое
🔴Аёлларимизга эътибор — доимо устувор! 📌Жорий йилнинг дастлабки 3 ойи давомида Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси томонидан хорижда қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган аёлларимизга амалий ёрдам кўрсатилди. ➡️Хусусан, 159 нафар хотин-қизларимиз Ватанга қайтарилди. Уларга тегишли тартибда ҳуқуқий, ташкилий, амалий кўмак берилди ва юртимизга етиб олишлари таъминланди. Аёлларимизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда зарур ҳолатларда кўмак бериш Миграция агентлигининг доимий эътиборида. ❗️Агар сиз шундай мураккаб ва қийин вазиятга тушиб, яшаш жойисиз қолган бўлсангиз, зудлик билан Миграция агентлигига мурожаат қилинг. Биз доимо сизга ёрдам кўрсатишга тайёрмиз Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram 😎WhatsApp 📲MAX